понедельник, 30 июня 2014 г.

Baxtiyor Musayev


- Ичасизми? 
- Йўқ! 
- Чекасизми? 
- Йўқ! 
- Даромадингизнинг асосий қисмини нималарга сарфлайсиз? 
- Хайрия ишларига... Мехрибонлик уйларига.. 

(Диктофон ўчирилди. Машхурнинг асаблари бузилиб сигарета тутатди. Боиси телефонининг "овозсиз" холатида машхуримизга кимдир, қанақадир муаммоси сабабли қўнғироқ қилаётгани кундек равшан эди. Машхуримиз юзини буриб телефонини секин четга суриб қўя қолди. Қизиқиб секин қарадим).. 
Вызивает... 43 сонли мехрибонлик уйи. 

Таажжубдаман. Журналистларга хам қийин!... 

01.05.2014 (Шахсият).




Устозларим ўргатишди: "Овқатни ейишдан олдин Бисмиллохни айтгин" деб... 
Буни жуда яхши ўрганиб олдим. Яқинда бир дўстимни оқатланаётганида кузатиб қолдим. Ўша пайтда унинг айтган гаплари энди менга хам одатга айланди... 

Нонуштада Бисмиллохир Рахмонир Рахимни айтиб яна қўшиб қўяман. "Ойижон ёқимли иштаха. СИЗНИ СОҒИНДИМ!!!




Доктор билан сухбатимиз узоқ давом этди. У соғлигим борасида анча фойдали хамда ачинарли гапларни айта туриб шундай деди: - Ўзингни қўлга олишни ўрган. Хаммаси ўз қўлингда деди. Минг хаёл ва ўйлар билан докторнинг хонасидан чиқиб сигарет ёқдим. Қутидаги қора ёзувлар билан "Чекиш соғлик учун зарар" деб ёзилган ёзувга кўзим тушиб беихтиёр ўйлаб қолдим.. Хақиқатдан хам хаммаси ўз қўлимда.. Ўзим айбдорман!!! 

Шахсият..




Одамлар хар хил бўлишади... Сабаб бе сабаб кўнглингни оғритишса бунга эьтибор бермасликка харакат қиласан. Аммо... доимо буни уддалаш қийин. Мендаги муносабатнинг фарқи шундаки бунақа вазиятда шундай ўйлайман... 

Кимнингдир оёқлари билан равон юргандан ўзимнинг оёқларимда "чўлоқ" юришим яхшироқ... Шахсият.



Кино хаётдан олинади... Лекин хаёт кино эмас, унинг сценарийси шу қадар мураккабки, сониялар ичида бош қахрамон ролидан эпизод ролга тушиб қолишинг ёки бир вақтнинг узида бир неча "олам" билан яшашингга туғри келади... Чунки бу хаёт! ... Кино эмас ... Шахсият..




Комментариев нет:

Отправить комментарий