четверг, 26 июня 2014 г.

Mubina Madaminova


Yolg'ondan to'qilsa yolg'onchi ertak . 
Tunlari yo'qalsa qizlar bedarak. 
Oq libos kiymasdan yuvsa yo'rgak. 
Eng razil muxabbat shu bo'lsa kerak. 
Qomatiga lol bo'lib oshiqlar tursa . 
Xar oshiq yigitlar bo'salar bersa. 
So'ng nasib etmasa unga oq ko'ylak 
eng qimat muxabbat shu bo'lsa kerak. 
Eriga xiyonat qilsa kelinchak 
kegin qilmishidan yig'lasa falak 
bu ishlardan be xabar landavur erkak 
eng arzon muxabbat shu bo'lsa kerak. 
Naxotki sevgi degan tuyg'u bo'ldimi ermak. 
Yoshlarga kattalar bo'lmoqda o'rnak 
xaqiqiy muxabbat shu bo'lsa kerak. 
Asli muxabbat yo'q bo'lsa kerak. ♥b/q♥





“Сиз ўшаму?!”

Биз тасодифан ташиндик. Мутлоқ тасодиф.
“Шилқим” дедимда, метродан чиқишда менга туртилиб кетган кишини нигоҳларим билан таъқиб қилиб, кўзларимни олайтирдим. Дабдурустдан бундай деганимга қўрқиб кетди шекилли, “Узр синглим, атай қилмадим” дея кечирим сўрай бошлади.
Очиғи менга жиддийлик ярашмас экан. Дегоналарим метрода қолишган бўлсада мени кузатиб тураётгандай хижолат бўлиб кетдим. Кулиб юбордим. У ҳам кулди. Биз танишиб қолдик.
- Исмим Кумуш. – Нотаниш янги дўстимни хижолатли вазиятдан қутқариш учун ўзим сўз бошладим.
- Ростданми?
- Рост! Алдайманми сизни!
- Тасодифни қаранг. Менинг исмим эса Отабек. 
- Наҳотки. – Очиғи кўп йигитлар атай мен учун танишиш ва исмимга китобдагидай ҳамоҳанглик руҳиятини ҳосил қилиш учун ўзларини Отабек дея таништиришар ва бу кези келганда менинг ғашимга ҳам тегар эди. Лекин, негадир бу гал ундай бўлмади. Бу гал бу йигитнинг самимий эканлиги нигоҳларидан очиқ ойдин кўриниб турарди.
Танишдик. Дўст бўлдик. Бизнинг уй яқинидаги ўқишда ўқийдиган Отабек ака билан қадрдон дўст бўлиб қолдик. Ўзимдан уч ёш катта. Олийгоҳнинг битирувчи курс талабаси. 
Бизнинг дўстона муносабатларимиз бора-бора муҳаббат дея аталмиш ажойиб неъмат билан уйғунлашишга ҳам улгурди. МЕН СЕВИБ ҚОЛДИМ...
- Биласанми Кумуш?
- Нимани Отабек ака?
- Бизнинг тўйимиз ҳам “Ўтган кунлар” китобидай бўлади.
- У қандай?
- Қандай бўларди. Мен гўшангага кираман. Сен эса “Сиз ўшаму?” дея кулиб қарши оласан. Мен “Ҳа, мен ўша” дея кулиб қўяман. Биз дунёдаги энг бахтли оила бўламиз.
- Э борингей. Хаёлларингиз ҳам ажойиб.
- Рост-да ахир. Сени севаман!
- Мен эса севмайман! – Уялиб уйимга қочаман. Қиз бола нарса. Хижолат бўлар эканда. Хали тўй бўлмай туриб, гўшанга ҳақидаги гаплардан ичим узилади. Отабек ака билан бир оила бўлишдай бахтдан сармаст бўлсамда, ўзбекчилик, ибо-ҳаё барибир устун келиб, ўз хаёлларимдан ўзим уялиб кетаман. Яноқларимга қизиллик югуради.

****

Отабек ака сўзида турди.
Катта тўй бўлди. Тўйнинг овозаси шаҳарни тутди. Биз дунёдаги энг бахтли келин-куёв бўлдик. Мен дунёдаги энг бахтли қиз бўлдим.
Муқаддас гўшангага қадам қўйдим. Қўрқиб қўрқиб кирдим. Писиб ўтирдим. Юрагимнинг уриши ўзимгада эшитилади. 
Хона эшиги очилиб Отабек ака кириб келадилар. Қўрқувим минг баробар бўлади. Писибгина, пичирлабгина сўз очаман.
- Ассалому алайкум, бегим.
- Ваалайкум ассалом. Баракаллоҳ. 
Шумлигим тутади. Рўмолимни четини кўтараманда ўзимга хос нозланиш билан сўзимни давом эттираман:
- Сиз ўшаму?! – Отабек акам ҳам жилмайиб қўяди. 
- Ҳа, мен ўша! Тентаккинам!

“Мен бахтлиман. Мен дунёдаги энг бахтли қизман.” 
Бу гал хаёлларимдан ўтган сўзларни дилимдан тилимга кўчираман...

Мубина Мадаминова (Botmagan quyosh).
10.05.2014й

1 комментарий: