понедельник, 30 июня 2014 г.

Исмоилжон Саттаров




Ватан хисси .... Бу мавзуда хар гал мушохада ёзай дейману негадир тўхталиб қоламан, сабабки икки ёки тўрт қатор сўз билан ички бир хиссиётни ифодалаб бўлмас эканда. “ВАТАН” - бу сўз кайси тилда жарангламасин , эшитган хар бир инсонни калбини жунбушга келтиради. Кўз ўнгида ифорларга тўла тупрогую, жаннатмонанд юрти гавдаланади. Тупроғида унаётган хар бир гиёх тонги шаббодада чайкалиб уша юрт тинчлиги учун ашъор айтаётгандек туюлади. Хар тонг куёшни чикишини кўзатишга харкат қиларканман. Замонамиз тинчлиги учунми, куёш хам худди жилмайиб кўкка бош кўтаргандай гўё. Юртимиздаги бахтни хууу анави қишлок кўчаларнини чангитиб, кувлашмачок ўйнаётган , кувончдан юзлари оловдек ёнаётган болаларни кулгусида кўринг. Бешикларни тебратиб, алла айтиб чарчамаган юзларини нурли ажинлар эгаллаб, кўзларида шукроналик хисси барқ ураётган момоларда кўринг. ВАТАН дегани бу - бир ширин титрок... У, таксига ўтирди-ю таскинлик излаб, кишлокдаги бобоси яшаб ўтган уй томон йўл олди, бундан йигирма уч йил аввал келганди сўнги марта. Ўшанда хам отаси рахматлини қабрини зиёрат қилиш илинжида. Шу –шу уқиш ва иш хамда ёлғиз онасини парвариши билан оввора бўлиб, бувисию, бобосини йўқлолмади хам. Улар бирин кетин оламдан ўтдилар. Сўнги бор қишлоғига келганида беш ёшда эди. Бобоси уни қўлидан тутганча тепаликка олиб чиқди, хамда ўша тепаликни тўлдириб кўчат экдилар. Йигирма уч йил ичида қишлоқ анча ўзгарган, аммо инсонларидаги соддалик ва самимийлик хамон ўша.... Шошиб ховлига кирдию, ўтганларни ёдига қуръон тиловат қилиб, ўша тепалик томон чиқа бошлади. Тепалик ўрнини аллақачон бир жаннатмонанд боғ эгалаганди, кўзлари хайратдан тўймасди, хар бир дарахтни бир-бир ушлаб чиқар экан, хар бирида бобосини қадоқ қўлларини сезгандек бўлди. Алаққандай титроқ қалбини эгаллади......




Одамлар орасида...... Орамизда куп хали орятли одамлар.... Хар тонг эрталабдан ишга шошар эканман, йўл – йўлакай, турли киёфадаги инсонларни кўраман, базида айримлари ўзи билмаган холда кимдир оғирин енгил қилиб кетади, яна кимидир ўз қилган савобли ишини кўз-кўз қилишни хохламай тезроқ кўздан ғойиб бўлишга урунади. Эрталабдан машина тиқилинч, кимдир ишга яна кимдир ўқиш томон шошади, мен хам қадрдон даргохим иш жойим томон шошаман. Аксига олиб йўналишдаги автобуслар хам келавермайдида, иложсиз такси тўхтатишга мажбур бўласан одам. Ана шундай таксиларни бирига ўтирдим. Олди ўриндикда ёши улуғ онахон тинмай такси хайдовчисини дуо қиларди. Такси хайдовчиси эса хижолат тортгандай “бу бизни бурчимиз” деб қуя қоларди. Аввалига бу холатни тушунмадим. Кегин билсам онахон узоқ қариндошиникига кетаётиб адашиб қолган ва аксига олиб бошқа миллат вакиллари яшайдигон худудга бориб қолган. Улардан бир нима сўрай деса ўзбек тилидан бошқа тилни билмайди. Бахтига такси хайдовчиси йўлиқиб, вазиятни тушунган ва “онам сиз хавотирланманг сизи манзилизни топиб олиб бориб қўяман, менга хеч қандай йўлкира хаққи хам тўламайсиз, чунки сиз хам мана шу юртнинг фарзандисиз сизи ёшингизга етиб юриш бизга хам насиб қилсин” дегандек таксига чиқариб, манзили томон олиб кетаётган бўлган. Вокеадан хулоса қилиб ўйладимки орамизда мана шундай эзгулик ва савоб талаб инсонлар кўп экан юртимиз хали узок яшайди дедимда ва манзилимга етганда онахонга ок йўл тилаганча иш жойим томон кириб келдим. Орамизда кўп хали, Жигарингдай якинрок оқибатли одамлар.... Зарурат туфайли, шахардан анча узоқ жойга боришга тўғри келди. Шошганимдан эрталабдан хамёнинимни унутиб қолдирибман, биришга бордимку аммо қайтишга ёнимда йўл хаққи учун хам пулиб қолмабди. Ўша он саросимага тушиб қолдим. Аксига олиб қўл телефон хам қуввати тугаб, таниш билишлар билан боғланишни хам имкони қолмади. Ортга қайтишга илож йўқ, тортинчоқлик қурсин, бирон кишидан телефон сўрашга ботинолмадим, ноилож йўлда учраган икки инсондан вазиятни тушунтириб, қўл телефонидан фойдаланиш учун сўрадим, улар менга ишонмадими ёки чинданда телефонини пули тугаганми, иккиси хам рад жавобини беришди. Кун кеч кириб қолган. Пиёда такси юрар йўлга қараб кетаябману, ўзимча худди бир мўжиза рўй бериб қолгудек ён атрофга алнгалагнача кетавердим. Узок юрмадим, бирдан ортимдан вилесипед минган бола келдида, қўлимга бир тутам пул тутказди, ва “шошиб турибман” дея ортга қайтиб кетди. Хай- хайлашимга қарамй шошганча велосипедини шамолдек учириб миниб кетди, бошида бўлган ишга тушунмадим, сўнг пуллар орасидан икки энлик хат чиқди. Хатда шундай сўзлар бор эди. “Балки йўл кира хақини тўлаш мени фурсатимдир, бу мен Тошкентдан қайтишда бозорда хамёнини олдирган ва сиздай сахий инсонга йўлиқиб, ота маконига соғ-омонликда келиб олган бир бечора” Мактубни ўқидиму дархол ўша хамюртимни танидим. Мен ўша инсонни уйи олдида телефон сўраб вазиятни тушунтираётганимда даровазасидан чиқиб таниб қолган ва дархол ўғлини ортимдан жўнатган. Бўлган воқеадан Оллохга яна бир-бор шукроналар айтдим, яхшилик албатта жавосиз қолмаслигига яна бир-бор гувох бўлдим. Орамизда кўп хали қаноатли одамлар.... Хаёт хам бир мисли иморат, уни кимдир паст яна кимдир баланд қилиб қураркан. Кунининг ярмидан кўпи кўчада ўтадигон инсонлар кўп нарсаларга гувох бўладилар. Кун иссиқлиги учун хамма соя салқин жойга интилади. Мен хам ана шундай илинжда шоша пиша юриб борардим. Мендан олдинда эса ногиронлик аравачасида успирин йигит тилида фақат хамд айтганча келарди. Пиёдалар ўтиш жойига бараварига етиб келдик. Ўтиш жойига етиб келганимизда машиналар кўп, ногиронлик аравачасида ўтирган йигитга ёрдам берай деб, ундан кўчани нариги томонига ўтказиб қўйишимни айтдим, йигитнинг жавоби эса мени хайрон қолдирди. - аввало рахмат менга ёрдам бермоқчи бўлганиз учун, аммо мен учун шу иссиқли кунни хар они ғанимат, бу қуёшли кунларни кутиб, қиши билан кўчага чиқолмайман. Совуқда аравачада юролмайманда. Шунинг учун хар ёз келганда кувончим ичимга сигмай офтобда мана шундай сайрга чиқаман ва хар нафас олганимда мени шундай қилиб яратган эгамга шукрона айтаман. Ахир менданда ахволи оғир инсонлар борку. Бир қултум сувни хам ютолмай ётганлар қанча, деразага термулиб, тонг отишин интизорлик билан кўтиб, оғриқдан уйқуси бедор бўлганлар қанча, кўзлари зулматдан бошқа хеч нимани кўрмаган кўзи ожизлар қанча. Мени фақатгина оёқларим ишламайди, аммо қўлларимда қувватим бор, кўзларим кўради, қулоқларим эшитади, тилимда эса шаходат калимасини айтишдан тўхтамайман, юртимиз тинч ва осуда, қорним тўқ, устим бут шуларни ўзи мен учун чинакам бахтку. Йигитнинг жавобидан бир ўзимга ва бир йигитга қарадимда унга қўшилишиб мана шундай тинч ва осуда кунларда яйраб яшнаб яшаётганимиз учун шукроналар айтдим. Исмоилжон Саттаров 20.07.2014 йил














Комментариев нет:

Отправить комментарий